АсосийJamiyat

Фарғона вилоятида талончи қўлга олинди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бўлимига шу туманда яшовчи 30 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс истироҳат боғи ҳудудида унинг қўлидан “Самсунг" русумли қўл телефони тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 34 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар