1

ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон термаси Тошкентда Эронга мағлуб бўлди

СПОРТ 06.10.2016, 19:55
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, ЖЧ-2018
ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон термаси Тошкентда Эронга мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 3-турида Эрон футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ўйинда эронликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 27-дақиқасида Жалол Ҳусайни жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан Александр Лобанов дарвозасига киритди. Ўйин давомида ҳисоб ўзгармади ва Эрон 3 очкога эга бўлди. 

"А" гуруҳида Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари 7 очкодан тўплаган ҳолда 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турибди. Ўзбекистон 6 очко билан учинчи ўринга тушди. 

ЖЧ–2018 саралаши. “А” гуруҳи, 3-тур

Ўзбекистон – Эрон 0:1

Гол: Ж.Ҳусайни (27)

Ўзбекистон: 21. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец , 5. Анзур Исмоилов, 7. Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (15. Александр Гейнрих, 40), 10. Сардор Рашидов, 11. Игорь Сергеев, 18. Отабек Шукуров, 19. Виталий Денисов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Элдор Шомуродов

Эрон: 12. Алиризо Байранванд, 3. Эҳсон Хожисафи, 4.Жалол Ҳусайни, 5. Милод Муҳаммади, 6. Саид Иззатуллоҳи, 7. Маъсуд Шожаи, 8. Муртазо Пурилаганжи, 11. Воҳид Амири, 16. Ризо Гучаннажод, 17. Меҳди Тареми, 23. Рамин Ризоян

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1