Қўқондаги Худоёрхон ўрдаси қачон қурилган?

МАДАНИЯТ 03.05.2023, 22:50
Қўқондаги Худоёрхон ўрдаси қачон қурилган?

Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси XIX асрнинг муҳташам обидаларидан саналади

Бир пайтлар бу ерда Амир Умархон саройи бўлган. Муҳаммад Алихон даврида мазкур иншоот мукаммал таъмирланиб, “Зарринсарой” деган ном олган, баъзан “Қирқустун” деб ҳам аталган. 1842 Бухоро амири Насруллохон томонидан вайрон этилган.

Мазкур сарой қурилиши Худоёрхон фармони билан 1865 йилда бошланади. Иншоот расман 1873 йилда битказилади.    

Ўрда биносининг майдони саккиз гектарни эгаллаган. Қалъанинг атрофи баланд бинолар, қалин деворлар ва хандақ билан ўраб олинган. Иншоот тўрт ташқи сарой, ўрта сарой, боғ ва ҳарамни ўз ичига олган.  

Маълумот учун: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1