1

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг Ўзбекистон халқига мурожаати

ЖАМИЯТ 08.10.2016, 11:33
Теглар: Ўзбекистон, Ислом Каримов
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг Ўзбекистон халқига мурожаати

2016 йил 16 сентябрь                                                         Бишкек шаҳри

Биз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан мустақил Ўзбекистон тарихидаги мураккаб даврда дўст Ўзбекистон халқини қатъий қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз.

Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш, халқаро нуфузини ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотлар буюк давлат арбоби Ислом Каримов номи билан боғлиқдир. У ўзининг бутун ҳаётини халқига садоқат билан хизмат қилишга бағишлади.

Ислом Абдуғаниевич Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг асосчиларидан бўлиб, Ҳамдўстлик давлатларининг халқлари ўртасида иқтисодий алоқалар, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида жуда кўплаб ишларни амалга оширди. Ўзбекистон раҳбари сифатида Марказий Осиёда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, минтақани хавфсиз ва барқарор ривожланаётган ҳудудга айлантиришга бениҳоя катта ҳисса қўшди.

Ўзбекистон бундан буён ҳам изчил ривожланиши ва Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари билан дўстлик, яқин қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ишларини қатъий давом эттиришига ишонч билдирган ҳолда, Ўзбекистон халқининг тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг тарихий мероси Ҳамдўстлик халқларининг аҳил оиласида дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доимо хизмат қилишига ишонамиз.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Синфдоши, рафиқаси ва шахсий соқчисидан тортиб дунёнинг энг буюк шахсларигача... Ислом Каримовни ким қандай эслайди?

30.01.2023, 10:48

#30 январь_Ўзбекистоннинг_Биринчи_Президенти_Ислом_Каримов_туғилган_кунБугун, 30 январь — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган ва 2016 йил 2...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1