АсосийMadaniyat

Китоб муқовалашнинг французча нозик жиҳатлари ҳақида биласизми?

'Китоб муқовалашнинг французча нозик жиҳатлари ҳақида биласизми?'ning rasmi

Бизнинг туркум китоблар француз муқовасига ўралган. Бу узоқ тарихга эга бўлган энг бардошли ва чиройли китоб “тикиш” турларидан биридир. Уни яратиш технологияси 16-асрдан буён энг кичик деталларгача такомиллаштирилди.

"Французча муқовалаш" номи бизга 16-асрда китобларнинг асосий мижози бўлган француз қироллик саройидан келган. Бу Қайта яралиш ёки Уйғониш даври деб номланувчи интеллектуал ва бадиий гуллаб-яшнаш даври. Ўша пайтда Италия, Франция ва Германия китобларни муқовалашнинг асосий марказлари бўлган, аммо охир-оқибат Париж китоб муқовалаш услублари тенденциясига айланади.

Муқованинг асосий хусусияти унинг мустаҳкамлиги. Бунга қўлда ишлаш – тикиш ва блокларни йиғиш орқали эришилади. Французча боғлаш китобнинг асоси билан ажралиб туриши осон – у юмалоқ, ундаги тўртта бинтни – горизонталь қирраларни кўриш ва ҳис қилиш осон. Бундай техника кўпинча ўрта асрларда кенг тарқалган бўлиб, бизнинг давримизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бу китобга ўзгача жозиба, ҳашамат ва услуб бағишлайди. Француз тилида жилдланган китоблар мукаммал текис ва жозибали бўлиб чиқади. Улар жуда узоқ вақт хизмат қилишлари мумкин ва ҳали ҳам ўзларининг кўринишларини йўқотмайдилар. Ушбу технология ёрдамида яратилган китоблар санъат асари ҳисобланади ва бутун дунёда қадрланади. Бундай техникани ўзлаштириш учун бир йилдан кўпроқ вақт кетиши мумкин.

Муқовалаш учун биз Финляндиядан 3 мм қалинликдаги картон ва Туркияда ишлаб чиқарилган термо чармдан фойдаланилган. Қопқоқни безатувчи махсус клишеларни ёқиш пайтида, бу материал бироз рангни ўзгартиради.
Муқованинг олд томонида фольга штамплаш, бўрттирма ва алоҳида босилган ва ламинатланган стикер мавжуд.

Кўк китобларимизнинг жилдини яратиш фақат қўлда ва жуда машаққатли ишдир.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.

    Бошқа янгиликлар