1

“Кино ва ёшлар” II республика форуми бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 08.10.2016, 13:01
Теглар: Кино
“Кино ва ёшлар” II республика форуми бўлиб ўтди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” ёшлар оромгоҳида “Кино ва ёшлар” II республика форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган форумда “Ўзбеккино” миллий агентлиги қошидаги бадиий кенгаш аъзолари, киноижодкорлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари фаоллари, ёшлар иштирок этди. 

Форумда мамлакатимизда миллий кинематографияни ҳар томонлама ривожлантириш, бунинг учун зарур моддий ва маънавий шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Миллий кино санъатимизни ёшларнинг ички дунёси, маънавиятига ижобий таъсир этувчи омилга айлантириш бугунги кун талаби экани ҳақида сўз юритилди. Биринчи Президентимизнинг 2004 йил 16 мартдаги “Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Тадбирда миллий кино санъатини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, тажриба алмашишни кенг йўлга қўйиш, ёш ижодкорлар учун маҳорат сабоқлари ташкил этиш, зарур ўқув қўлланмалари ҳамда методик материаллар яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

– Мамлакатимизда ҳар йили кўплаб фильмлар суратга олинмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Ҳилол Насимов. – Ушбу фильмлар томошабинларининг аксарияти ёшлар эканини инобатга олсак, картиналарнинг ғоявий-бадиий савияси, кўтарилаётган мавзунинг ҳаётийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлади. Шунинг учун бугунги тадбирда мутахассислар ва ёшлар ўртасида қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозара бўлди. Хусусан, “Адабий сценарий – кино санъати асоси”, “Кинодебют – дастлабки қадам”, “Қисқа метражли кино”, “Кинотехнология, кинотанқидчилик ва продюсерлик” каби қатор долзарб мавзулардаги мунозаралар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Форум доирасида кейинги йилларда яратилган бир қатор бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилди. Ушбу фильмлар ижодкорлари билан суҳбатларда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Шарҳлар

Айни дамда “Киночилар уйи”да “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бошланиш арафасида

22.12.2021, 17:56

Бугун, 22 декабрь куни Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири...
Франция: Энди киноларга ҳам махсус йўлланма билан киритилади

21.07.2021, 17:46

Франциядаги маданий ва кўнгилочар жойлар энди фақат рақамли вакцина олганлик ҳақидаги махсус паспорт эгалари учун  очиқдир, бу Президент Макрон томонидан мамлакатда универсал эмлашни таъминлашга қаратилган...
Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тирик сайёра” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

27.04.2021, 16:34

“Тирик сайёра” ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан тасвирга олинмоқда. Пойтахтимизда қад кўтарган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган шоир...
Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1