1

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали сухбатда бўлди

ЖАМИЯТ 10.10.2016, 21:45
Теглар: Телефон
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали сухбатда бўлди

2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Давлат раҳбарлари яқинда олий даражада ўтган учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама этдилар. 

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари турли даражадаги амалий ташрифларининг якунларига, устувор йўналишларда муҳим тижорат шартномалари тузилганига юқори баҳо бердилар. 

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қатор минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олдилар.

Шарҳлар

Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган

26.09.2021, 15:43

Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган.Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.Унга кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хориждан...
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 290 мобил телефон тўғри келмоқда

23.09.2021, 11:26

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 290 мобил телефон тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.Унга кўра, 2021 йилнинг январь-август ҳолатига 100 та уй хўжалигига...
2021 йил Ўзбекистон қарийб 94 миллион долларга тенг телефон импорт қилган

26.08.2021, 16:16

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 94,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 млн. дона мобил телефонлар импорт қилган. Телефон...
Қўқон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

04.11.2020, 11:16

Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг 12 октябрь куни фуқаро Р.Ш. таниши Ғ.А.нинг ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung А30” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб сўнг қайтариб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1