Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида ўтказилган сўнгги икки ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.
“Икки ўйин, 6 очко – ажойиб натижа”, – деб ёзди Роналду “Твиттер”даги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Португалия дастлаб Андоррани, кейин эса Фарер оролларини бир хил – 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Роналду биринчи ўйинда покер қайд этган бўлса, иккинчисида 1 та гол урди.





