Арминий Вамбери Чиғатой/эски ўзбек адабий тилига биринчи бўлиб қизиқиш билдирган венгер олими эди. У Ўрта Осиё туркий тиллари ва венгер тили генетик жиҳатдан боғлиқ эканлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди.
Турк тилини ўрганиш учун у 1857 йилдан 1861 йилгача Истанбулдаги кутубхоналарда чиғатой тилидаги қўлёзмаларни ўрганади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига саёҳати унинг чиғатой тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширди.
1867 йилда Вамбери Европада илк чиғатой тили дарслигини чоп эттиради. Бу тил Вамбери томонидан аввало мумтоз адабий матнлар тили шунингдек, учта ўзбек хонлиги: Хива, Бухоро ва Қўқон аҳолиси сўзлашув шеваси сифатида тадқиқ қилинган.
Илм-фан йўлида таваккал қилиб, ўзбек хонликлари ҳудудига дарвиш қиёфасида кириб келган олимни тарихчилар ким жосус деса, ким тил фидойиси дея таърифлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам венгер олими чиғатой тили Европада кенг оммалашишига ҳисса қўшган.