1

Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи прописка ва фуқаролик масалаларига тааллуқли

ЖАМИЯТ 11.10.2016, 15:15
Теглар: Ўзбекистон, Тошкент
Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи прописка ва фуқаролик масалаларига тааллуқли

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида қонун ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом ТУРҒУНОВ билан суҳбатлашди. 

Сухбат давомида Ўзбекистон ҳукумати порталида очилган мамлакат Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали тушаётган мурожаатларда Ички ишлар вазирлигига тааллуқли мурожаатлар билан ишлаш қандай ташкил этилганлиги ҳақида сўралди.

– ИИВнинг барча марказий соҳавий хизматларига виртуал қабулхона орқали келиб тушган ҳар қандай мурожаат бўйича шахсан биринчи раҳбарнинг масъуллиги белгиланди. Соҳавий раҳбарга ариза бўйича тўлиқ ва сифатли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш вазифалари юклатилган. 

Виртуал қабулхона орқали Ички ишлар вазирлигига жами 3,5 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди.  Уларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли. Мурожаатларнинг 80 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига тўғри  келади. 

Бундан ташқари, мурожаатларнинг маълум қисмини ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан, фуқароларга нисбатан содир этилган ўғирлик, фирибгарлик, шунингдек, тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар, профилактика инспекторлари фаолияти йўналишида, ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш ҳамда шу каби бошқа масалалар ташкил этаётир.   

Ички ишлар вазири томонидан ушбу йўналишдаги барча тадбирлар алоҳида назоратга олинган, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланади. 

Ички ишлар органларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши билан боғлиқ мурожаатлар ҳамда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)дан келган ҳар бир ариза ва шикоят вазирлик раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинган. Бироқ кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ҳанузгача мурожаатлар билан ишлашда ходимларимиз томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд. Жумладан, ариза ва шикоятларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқмаслик, аризачига текширув ва кўриб чиқилган ҳолат юзасидан асослантирилган жавоб хатларини юбормаслик, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддатларига амал қилмаслик каби салбий ҳолатлар учраб турибди.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш даврида Ички ишлар вазирлигининг ички идоравий назорат тизими орқали аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.  Ўтказилган текширувлар жараёнида аниқланган ҳар қандай салбий ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, айбдор ходим ва унинг раҳбарларига тегишли чоралар кўрилаётир.  2016 йилнинг 9 ойида мурожаатлар билан ишлаш жараёнида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун 200 нафардан ортиқ ички ишлар органлари ходими турли интизомий жавобгарликка тортилди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1