АсосийJamiyat

Ёшлар билим ва технология сари: “Мирзо Улуғбек ворислари” танловида АҚШда ўқиётган Ўзбекистонлик талаба ғолиб бўлди

Танловда бутун республика бўйлаб 995 ёшлар — 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчилар — ўз лойиҳалари билан қатнашди.

'Ёшлар билим ва технология сари: “Мирзо Улуғбек ворислари” танловида АҚШда ўқиётган Ўзбекистонлик талаба ғолиб бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлари ўртасида инновация, илм-фан ва технологияни ривожлантиришга хизмат қилувчи “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг 2023-йилги якуний босқичи ўз ниҳоясига етди. Танловда бутун республика бўйлаб 995 ёшлар — 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчилар — ўз лойиҳалари билан қатнашди. Қолаверса, барча ғоялар онлайн ва оффлине тарзда қабул қилинди. Бу эса Ўзбекистон ёшларига  ёшлар учун тенг ва қулай имкониятлар яратди.


Танлов уч босқичда ташкил этилди. Биринчи босқич туман ва шаҳарлар даражасида, иккинчиси вилоят босқичларида, финал эса республика миқёсида ўтказилди. Якуний босқичда танлаб олинган энг яхши лойиҳалар муҳокама қилиниб, бир нечта ғолиблар эълон қилинди.
Улар орасида Малика Хикматиллаева алоҳида эътиборни тортди. У — ҳозирда АҚШнинг Wисcонсин Университетида ҳуқуқ бўйича магистратура (ЛЛ.М.) дастурида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабадир. Шунга қарамай, Малика юртида ўтказилаётган бу муҳим танловда қатнашишга қарор қилди ва 2023-йилги республика финал босқичида ғолиб деб топилди.
У тақдим этган лойиҳа — хорижда ўқиш жараёнини сунъий интеллект ёрдамида енгиллаштирувчи мобил илова бўлиб, абитуриентларга университет танлаш, ариза топшириш, ҳужжат тайёрлаш, визага мурожаат қилиш каби босқичларда АИ асосида кўмак беришни мақсад қилган. Лойиҳа нафақат технологик, балки ижтимоий фойдалилик жиҳатидан ҳам юқори баҳоланди.


Танлов ҳакамлар ҳайъати Маликанинг иштирокини ўзига хос ва илҳомлантирувчи деб атади. Уларнинг сўзларига кўра, хорижда таҳсил олиб, юқори илмий юклама билан яшаётган бир ёшнинг ўз юрти учун вақт ажратиб, танловда қатнашиши ва ғолиб бўлиши бутун комиссияни ҳайратга солди.
“Малика Хикматиллаева танловда ўз билимини, юртга садоқатини ва илғор фикрлаш қобилиятини намоён этди. Унинг иштироки ёшларимиз учун чинакам мотивация бўлди,” — дейилади комиссия баёнотида.
Бугун “Мирзо Улуғбек ворислари” танлови республика миқёсида энг нуфузли интеллектуал платформалардан бирига айланиб бормоқда. Бу йилги ғолиблар орасида Малика каби ёшларнинг борлиги эса Ўзбекистоннинг илм-фан ва технологиялар соҳасидаги порлоқ келажагини белгилаб бермоқда.

                                                                                              Жасмина Шаимова

    Бошқа янгиликлар