Суратга қаранг, нимани кўраяпсиз?
А) Тўтиқуш
Б) Пальма дарахти
В) Қўл
Жавоб вариантларидан бирини тангланг.
Тўтиқуш — қувонч ва бахт белгиси. Атрофдагилар доим сиз таратаётган ижобий қувват томон интилишади. Кишилар билан осон мулоқотга киришасиз, аммо ишонувчанлигингиз туфайли азият чеккан пайтларингиз ҳам кўп бўлади.
Пальма дарахти — таътилни соғинганингизни билдириб турибди. Сиз ёзни хуш кўрасиз, хушчақчақлик, ўйин-кулги бор жойда сиз ҳам ҳозиру нозирсиз. Бироз хордиқ чиқаргач, ишлаш лозимлигини ҳам унутманг.
Қўл — раҳнамолик, бошқарувчилик белгиси. Нима бўлишидан қатъий назар вазиятни назорат остида ушлаб туришга интиласиз. Туғма бошлиқсиз, йўл йўриқ кўрсатган барча ишларингиз хамирдан қил суғургандек осон кечади.





