“Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича ҳар куни янги 62/61 сонли тезюрар поезди ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.
Поезднинг Тошкентдан кетиш вақти соат 16-30да ва Андижонга соат 22-30га етиб боради. Андижондан соат 06-00да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 12-10га етиб келади.
Шу сабабли 18 октябрдан Андижон-Бухоро-Андижон йўналишидаги 392/391 сонли поездининг, шунингдек Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги 92/91 сонли поездининг харакатланиш жадвалида ўзгаришлар эълон қилинади.