АсосийJamiyat

Қашқадарёда ҳам электромобиль ишлаб чиқарилиши мумкин

'Қашқадарёда ҳам электромобиль ишлаб чиқарилиши мумкин'ning rasmi

Қашқадарёда анъанавий ёки электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муротжон Азимов Хитойнинг "JAC Mators" компанияси билан музокаралар давомида маълум қилди.

Айтилишича, Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация "Жаc Маторс" компанияси фаолияти билан танишиб, ушбу компания ишлаб чиқараётган анъанавий ёки электромобилларни Қарши шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ҳозирда вилоятда енгил автомобил ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар кетмоқда. Давлат раҳбари томонидан вилоят ҳокимлиги учун Қарши шаҳрида анаънавий ёки электрда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш топшириғи берилган.

Маълум қилинишича, Қашқадарёда энергия тежовчи, бошқаришга қулай ва ақлли машиналарни ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича музокаралар давом эттирилиб, Хитойга ташриф давомида яна 2 та йирик авто ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар