1

Беҳидан 4 ҳил рецепт

СУҒДИЁНА 18.10.2016, 10:11
Теглар: Маҳсулот
Беҳидан 4 ҳил рецепт

МУРАББО: ЁНҒОҚ+ЛИМОН

  • 1 кг.беҳи, 800 г.шакар, 1 ст.сув, битта лимон, 100 гр. майдаланган ёнғоқ.

Тозаланган беҳини саккиз бўлакка бўлинг. Алоҳида идишда сув ва шакарни қайнатиб, қиём тайёрланг. Қиём маромига етгач, беҳи бўлакларини қўшасиз. Сўнг 10 дақиқа ўрта оловда қайнатилади. Майдаланган лимон ва ёнғоқни қўшиб, аралаштиринг. Шу ҳолича 12 соатга қолдирилади. Мураббо яна бир марта 5 дақиқа қайнатилиб, сўнг банкага солиниши мумкин.

 

ДЕСЕРТ: СМЕТАНА ҚЎШАМИЗ

  • 3 та беҳи, 300 гр шакар, ярим ст.сув, 2-3 ош қошиқ сметана.

Уруғидан тозаланган беҳини тўрт бўлакка бўлинг. Сирли идишга солиб, устидан сув ва шакарни қўшинг. Енгил аралаштиргач, 1 соат давомида паст оловда қайнатасиз. Меваси ҳиёл эзилиб пишгач, ликопчага солиб, устидан қиёмидан қўшинг. Дастурхонга тортишда юзасига сметана суртишни унутманг.

 

ПИРОГ: АСАЛ +ДОЛЧИН

  • Хамирига: 3-4 ош қошиқ сув, 80 гр.сарёғ, 60 гр.шакар, 1 ош қошиқ қирғичдан чиқарилган лимон пўсти, 200-250 гр.ун
  • Ичига: ярим кг. беҳи, битта апельсин, 1 чой қошиқ долчин, 2 ош қошиқ асал, 50 гр.майдаланган бодом, 100 гр.сметана, 2 дона тухум.

Пишириқ коржи учун ажратилган масаллиқларни аралаштириб, хамир тайёрланг. Пишириқ қолипига мослаб ёйиб олинг. Тозаланган беҳиларни паракланг. Қуруқ товага асал, шакар, долчин ва апельсин шарбатини солиб, мевани қўшинг. Бироз юмшаши билан оловдан оласиз. Сметана ва тухумни кўпиртиринг. Начинкани хамир ичига жойлаб, устидан сметанали аралашмани солинг-да, 35 дақиқага газ печига қўйинг.

 

 ҚИШГА КОМПОТ

  • 2 кг.беҳи, ҳар бир банкага 1 пиёладан шакар, 3 литрли банка.

Тозаланган беҳиларни тўртга бўлиб, паракланг. Стерилланган банкаларга тўғралган беҳиларни жойлаб, устидан шакар солинг. Сўнг қайнаб турган сув билан тўлдиринг. Қопқоғини ёпиб, 15 дақиқа давомида буғли ваннада ушланг. Сўнг беркитиб олишингиз мумкин.

 

Шарҳлар

​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
​Реклама туфайли харид қилинадиган кераксиз 20 маҳсулот

19.06.2017, 10:46

Ҳозир шундай замонки, катта-кичик ёрлиқлар, реклама роликлари бизни бетиним ҳарид қилишга рағбатлантиради. Газета, журнал, телевидение, радио ва ҳар қадамда учрайдиган баннерлардаги кўтаринки кайфият бағишловчи гаплар,...
Турп: оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради

12.01.2017, 15:07

Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг. Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши,...
Ҳаммаси мандарин ҳақида!

22.12.2016, 15:01

Янги йил арафасида барчага севимли мева – мандаринлар дастурхонимиздан жой олади. Хитойда ушбу цитрус мевани тортиқ қилиш урфга кирган бўлиб, айтишларича бундай совға бахт ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1