“Барселона” жамоаси раҳбарияти клуб ҳимоячиси Хавьер Маскерано билан амалдаги шартномасини 2019 йилгача узайтирди. Бу ҳақда ESPN FC портали хабар бермоқда.
Аргентиналик футболчи 2010 йили “Ливерпуль”дан “Барселона” сафига келиб қўшилганди. Шу вақтгача у “Барселона” сафида 290 ўйин ўтказиб, 17 та совринга эга чиққан.
Жорий мавсумда Хавьер Маскераго Ла Лиганинг беш учрашувида майдонга тушди, аммо ҳеч қандай самарали натижалар кўрсатмади.





