1

«Қиморбоз эримдан қўрқаман»

СУҒДИЁНА 18.10.2016, 15:13
Теглар: Аёл, Оила, Эр-хотин
«Қиморбоз эримдан қўрқаман»

— Турмушга чиққанимга 23 йилдан ошди. Ҳозир 19 ёшли ўғлим бор. Яқинда коллежни тамомлайди. Эрим эса қиморга берилиб кетди. Аввалига телевизор, магнитофон каби майда буюмларни, кейин бутун бошли уй-жойимизни сотиб юборди. Ҳар куни ичарди, уйимиздан жанжал аримай қолган, рўзғоримиздан барака учган. Бундан етти-саккиз йил аввал чет давлатларга ёнғоқ юбориб, тирикчилик қиларди. Бир-икки молини чегарадан ўтказолмагач, бинойидек ишини ташлаб, бекорчиликка ўтиб олди. Топиш-тутиши яхши эди. Ўша пайтларда ҳам ичиб турарди, яқин йиллардан бошлаб ароққа муккасидан кетди. Аксига олгандек ёмон одамларга ҳам қўшилиб қолди. Улфатлари ҳам пул топиб турганида «жўрам», «ошнам» деб кириб келаверишарди, уйимиз сотилиб, бор-будимиздан ажралганимиздан кейин  қорасини ҳам кўрсатмай, йўқ бўлиб кетишди. Ўзим остона ҳатлаб кўчага чиққан аёл эмасдим. Эрим рухсат бермасди-да. Ҳатто кийим-кечагимни ҳам турмуш ўртоғим келтириб берарди. Йилда бир-икки марттагина онамникига боришимни айтмаганда, доим уйда ўтирганман. Шу сабабли қўлимда тайинли ишим ҳам, ҳунарим ҳам йўқ. Турар жойимиз сотилганидан кейин отамникига қайтдим, ўғлим билан эрим эса қайноғамнинг уйида яшашаяпти. Турмуш ўртоғимнинг менга қўл кўтаргани-ку майли, ўғлимни ҳам ўз ҳолига қўймайди. Овқати ёки кир-чири вақтида тайёр бўлмаса, заҳарини дарров болага сочади. Боламга зарар етказмасин деб, юрак ҳовучлаб ўтираман. Уй-жойимдан айрилганим, элу юртнинг олдида бош кўтаролмай қолганим ҳам бир нави, шу инсон билан ўтказган умримга ачинаман. Ҳозир кафеда идиш-товоқ ювиб, кун кўраяпман. Олти хонали уйда уч нафар укам хотин, бола-чақалари билан яшайди. Камига мен ҳам тор уйга тиқилиб олдим. Яқин орада ўғлим билан пойтахтдан бир уй ижарага олиб яшаш ниятимиз бор. Лекин қиморбоз эрим шу ердан ҳам бизни топиб, ҳаловатимизни бузишидан қўрқаяпман. Хабар бермай кетай десам, боламнинг отаси, кўришиб туришига қаршилик қилолмайман. Бир кун, барибир, ажрашишимни сезиб турибман, бироқ биринчи қадамни қўйишга иккиланаяпман... 

Сурайё, 40 ёш, Тошкент вилояти.

Қайнонажон: —  Қизим, бундай эр билан яшаш қийин. Ўзингиз ақлли аёлсиз, бу ҳаётда яшаш, унинг синовларини енгиб, ёруғ кунларга етиб олиш учун ҳам куч топишингиз шарт. Шундай бахтнинг, оиланинг қадрига етмаган эрингизга инсоф берсин. Бу чархи азимга келиб, умргузаронлик қилиш осон эмас. Бундан буён суянчиғингиз — шу ўғлингиз бўлади. Уни эҳтиёт қилинг, тарбиясига жиддий эътибор қаратинг. Маслаҳатим, туман ёки вилоят хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилинг. Албатта, сизга ёрдам беришади. Қолаверса, ўзингиз ва фарзандингизнинг хуқуқини ҳимоя қилувчи қонун ҳимоячилари бор. Хақ-ҳуқуқингизни талаб қилишни ўрганинг. Сизга мустаҳкам соғлиқ ва кучли ирода тилаб қоламиз.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: — Ажрашиш-ажрашмаслик ҳақидаги қарорга фақатгина ўзингиз келишингиз лозим. Бу борада бирор нарса айтишим мушкул. Аммо сиздаги қўрқув, хусусан, эрингиз қаршисидаги қўрқиш ҳисси кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. У йиллар давомида онгингизда дастурлашиб борган. Қўрқувни енгишнинг энг самарали усули эса даҳшатларингизга тик қарашдир. Агар буни мустақил уддалай олмасангиз, мутахассис билан ишлашни тавсия қиламан. Ўғлингиз кап-катта йигит бўлишига қарамай, бу воқеаларга ҳеч қандай муносабат билдирмаётганлигининг ўзиёқ унда ҳам мана шу қўрқув устунлик қилаётганлигидан далолат беради.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди.

 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1