Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралия U-19 термаси билан кураш олиб борди.
Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучиб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
Ўзбекистон ёшлар термаси сафида Достон Ибрагимов дубль қайд этган бўлса, яна битта голга Бобир Абдухолиқов муаллифлик қилди.
U-19 Осиё чемпионати. “D” гуруҳи, 2-тур
Австралия U-19 – Ўзбекистон U-19 — 2:3
Голлар: Бобир Абдухолиқов (28), Достон Ибрагимов (40, 46), Лиам Юллей (63 пен), Жек Блеквуд (90+3 пен).





