1

Бошмалдоқ ёнидан суяк ўсиб чиқса... ҳаммасига пойабзал сабабми?!

САЛОМАТЛИК 19.10.2016, 13:29
Теглар: Саломатлик, Гўзаллик
Бошмалдоқ ёнидан суяк ўсиб чиқса... ҳаммасига пойабзал сабабми?!

Учи тор, баланд пошнали пойабзалда узуккун юриш нафақат оёқларни, балки умуртқа поғонасини ҳам зўриқтириб, ўнлаб касалликларга замин яратади. Баъзилар, ҳатто, оёқ ёнидаги ўсимтани кўриб, уни янада тор пойабзал ёрдамида ўрнига киритмоқчи бўлишади. Афсус, бу суяк ўсишини жадаллаштиради, холос.  

ИРСИЯТГА БОҒЛИҚМИ?

Шифокорларнинг таъкидлашича, яқин қариндошларингиздан бирортасида бу каби муаммо бўлса-ю, яна яссиоёқлик ҳам кузатилса, эҳтиёт чораларини кўрганингиз маъқул. Бундай  ҳолатда оиладаги қиз фарзандлар ёшликдан оёқларини асраб, иложи борича, ортопедик пойабзал кийиши ҳамда шамоллашлардан сақланиши керак.

ЁШНИНГ АҲАМИЯТИ ЙЎҚ!

Кузатувларга кўра, оёқ суягининг шакл ўзгариши кўпинча 35-40 ёшли аёлларда учрайди. Аммо ирсий мойиллиги бор инсонларда бармоқ ёнидан суяк ўсиши 15-18 ёшда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

СЕМИЗЛИК – КАСАЛЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Таомномангизни мевалар ва сабзавотли егуликлар билан бойитинг. Бир жойда кўп ўтириш ҳам бу муаммони ҳал қилмайди. Қулай оёқ кийим кийиб, сайр қилишга одатланинг. Шунда танангиздаги моддалар алмашинуви тезлашиб, муаммоларга йўлиқмайсиз. 

АГАР СИЗДА:

•  пойабзал кийганда, ҳаракатланган бармоқ соҳасида нохушлик сезилса;

•  аста-секин оёқнинг бош бармоғи ёнида кичик ўсимта пайдо бўлиб, бармоқларнинг қийшайишига олиб келса;

•  оёқ бош бармоғи ёнидаги суяк тез ўсаётган бўлса, тезроқ шифокор-ортопедга учранг.

ДАВОЛАСА БЎЛАДИ!

Оёқ кафтидаги муаммолар билан дастлаб, шифокор ҳузурига бориб, у ердан тўппа-тўғри қон таҳлили топширишга борасиз. Қонда кальций, фосфор даражасини текшириш ҳам зиён қилмайди. Негаки, сизда подагра, артрит каби касалликлар бор-йўқлигини текшириш зарур. Албатта, рентген текширувидан ҳам ўтиш шарт. Ниҳоят, таҳлил натижалари билан ортопедга юзланамиз. Текширув оёқ бош бармоғи олдидаги суяк қийшайишини тасдиқласа, дори-дармонлар, физиотерапия муолажалари ёрдамида даволанилади. Шу билан бирга қуйидаги усуллар ҳам қўлланилади:

*электрофорез, магнит ёрдамида даволаш;

*ҳар 3 ойда уқалаш муолажаси;

*ётишдан олдин 10 кун давомида оёққа истеъмол содаси ёки ош тузи, нинабаргли дамлама қўшилган ванна қилиш;

*пойабзалга махсус патак тўшаш;

*оёқ суягини ўз ҳолатига қайтарувчи махсус восита (бандаж, лонгет) тақиш ҳам ёрдам беради.

ЖАРРОҲЛИК  ЗАРУРМИ?

Оёқдаги суяк ўсишда давом этиб, оғриқ қолган бармоқларга ҳам таъсир ўтказса, касаллик оғир даражага келган ҳисобланади. Бундай ҳолатда энг маъқули – жарроҳлик йўли билан оёқ суягини тўғирлашдир. Замонавий жарроҳлик амалиётнинг тез ва самарали кечишини таъминлайди. Операциядан кейин оёққа гипс қўйилади. Гипс олингач, тикланиш жараёни бошланади. Бу даврда уқалаш муолажаси, физиотерапия ҳамда даволовчи гимнастика усуллари ҳамда махсус ортопедик пойабзал кийиш ёрдамида оёқ асл ҳолатига қайтади.

ЭНГ МУҲИМИ: ПРОФИЛАКТИКА!

Овқатланишда меъёр, ҳаракатда эпчиллик, пойабзал танлашда қулайликни биринчи ўринга қўйиш  зарур.  Бўш қолдингиз дегунча, полдан оёқ бармоқлари ёрдамида майда нарсаларни илишга, ҳеч бўлмаса, ўтирганда бармоқларини қимирлатиб, чигилини ёзишга одатланинг. Оддий ҳаракатлар асқотиши аниқ: бармоқлардаги қон айланиши тезлашиб, товон суяги текисланади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1