1

Дўлма тайёрлаш сирлари

СУҒДИЁНА 19.10.2016, 13:39
Теглар: Таом
Дўлма тайёрлаш сирлари

1. Дўлма учун карам ҳарид қилганингиз маъқулроқ. Карамнинг кичикроқ ва юмшоқроғини танланг.

2.     10 дақиқа қайнагандан сўнг, ўрта оловда қайнаётган карамни эҳтиёткорлик билан битта-биттадан карам баргини ажратиб ликопчага олаверинг. Агар у юмшамаган бўлса яна сувда бироз турсин, аммо пишиб кетмасин.

3.     Яна битта сир: карам барги юмшоқ бўлиши учун уни ҳарид қилгандан сўнг халтага солиб, музлатгичнинг музxонасига қўйинг. Дўлма тайёрлашдан олдин уни хона ҳароратида эритганингизда барглари юмшаб кетади.

4.     Карамни пиширишдан аввал қиймасини тайёрлаб қўйсангиз, туз ва зираворлар сингиб, қиймангиз шира тортади. Дўлма қиймасига гўшт, гуруч, кўкатлар, саримсоқ пиёз, пиёзларни майда қилиб тўғраб солинг. Шунда таомингиз жуда хушбўй бўлиб пишади.

5.     Дўлмани тўғри ўраш учун аввал карам баргининг ички қисмини ўгириб олинг, қаттиқ жойи бўлса, олиб ташланг. Ўртача карам баргидан  2 та ёки 3 та дўлма тугса бўлади. Қиймани баргнинг бир четига солиб, аввал унинг четларини ёпиб ўранг. Агар очилиб кетишидан қўрқаётган бўлсангиз тоза ип билан маҳкамлаб қўйинг, ёки тиш ковлагичдан фойдаланинг.

6.     Дўлмаларни олдиндан тайёрлаб олинган қайлада 40 дақиқа давомида пишириб олинг. Таом янада мазали ва хуштаъм бўлиши учун қайлага бир икки қошиқ сметана ва дафна баргидан солиб юборинг. Шу қоидаларга риоя қилсангиз, дўлмаларингиз ҳам ширадор, ҳам очилиб кетмайдиган бўлади.

Шарҳлар

​«Осиё» салати — бақлажон ва нўхатдан!

30.06.2017, 15:55

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати,...
​«Ёз» пироги — олма ва творогнинг ажойиб уйғунлиги

24.06.2017, 11:23

Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог,...
​Ўрикли чизкейк — ёз ёздек ўтсин!

23.06.2017, 11:11

Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ...
​Жаҳонгир Отажонов москваликларга хоразмча “шивит оши” тайёрлаб берди(Фото)

22.06.2017, 13:44

Ўзбек эстрадасида “жонли ижро қироли” номини олган хонанда Жаҳонгир Отажонов нафақат яхши санъаткор, балки моҳир ошпаз эканлигини кўпчилик билмаса керак. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1