АсосийJamiyat

Тошкентда 10 кун ичида 6 мингга яқин йўл ҳаракати билан боғлиқ қўпол қоидабузарлик аниқланди

'Тошкентда 10 кун ичида 6 мингга яқин йўл ҳаракати билан боғлиқ қўпол қоидабузарлик аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг 1-10 август кунлари давомида жами 16 449 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, шундан 5 888 таси қўпол қоидабузарликлардир.

Жумладан:

– Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш 91 та;

– Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш 714 та;

– Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши 379 та;

– Светофор талабларига риоя қилмаслик 213 та;

– Одам ташиш қоидасини бузиш 511 та;

– Қувиб ўтиш қоидасини бузиш 197 та;

– Авария ҳолатини юзага келтириш 34 та;

– ИИОлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик 50 та.

Шу билан бирга, 3.599 нафар қоидабузар пиёдаларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Мазкур давр давомида 35 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, шундан 28 таси пиёдалар билан боғлиқ.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан 22 та гиёҳвандлик воситалари, 198 та совуқ қурол ва 3 та пневматик қурол билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилган.

    Бошқа янгиликлар