“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Барселона”га қарши кечган каталонияликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
“Индивидуал хатолар бизларга қимматга тушди. Айниқса Фернандиньо ва Клаудио Бравонинг хатолари. Ҳа улар хато қилди, аммо бу футболнинг бир қисми. Юқори даражада ўйнашга ҳаракат қилдик, вазиятлар ҳам ярата олдик, лекин уларда фойдалана билмадик. Гол урмасдан ютиб бўлмайди.
Фаолиятимда бунданда ёмонроқ натижа бўлган. Ўшанда “Бавария” “Реал”га қарши ўйнаганди. Мен асосий таркибда хатога йўл қўйганман. Агуэронинг захира ўриндиғида ўйинни бошлаши ярим ҳимояни кучайтиришга қаратилган эди”, – деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, 2013/14 йилги мавсумда “Бавария” “Реал”га ўз майдонида 0:4, сафарда эса 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.