АсосийJamiyat

Республика бўйича етим қолган 59 нафар ёшлар уй-жой билан таъминланди

'Республика бўйича етим қолган 59 нафар ёшлар уй-жой билан таъминланди'ning rasmi

Ўзбекистон — ижтимоий давлат. Бу янги таҳрирдаги Конституциянинг биринчи моддасидаёқ мустаҳкамлаб қўйилган. Аҳолининг ярмини ёшлар ташкил қиладиган мамлакатимизда таълим муассасаларида ижтимоий ҳимояга алоҳида эътибор талаб этилади. Бошқача қилиб айтганда, биз ижтимоий давлат эканлигимизни энг аввало, таълим тизимидаги амалий ишлар билан кўрсатишимиз лозим.

Ушбу мақсад нафақат инклюзив таълимни, балки ўқитувчи ва мураббийлар, барча ўқувчилар учун ижтимоий адолатни таъминлаш каби мақсадларни ҳам қамраб олади.

– Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг 1534 нафар ўқувчилари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди; 

– инклюзив таълимни ота-оналар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 13 номдаги методик қўлланмалар тайёрланди;

– Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятидаги “Нурли маскан” мактаб-интернатида Республикадаги барча шу турдаги муассасалар раҳбар-ходимлари учун “Нурли маскан орзулари” номли V Республика форуми ташкил қилинди;

– Қорақалапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 832 нафар уй-жойга муҳтож болаларнинг рўйхати шакллантирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилди, 424 нафари учун давлат ва маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратилди; 

– 23-30 ёшда бўлган етим ва ота-она қарамоғисиз қолган 
59 нафар болаларга “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан уй-жойлар олиб берилишига ёрдамлашилди.

    Бошқа янгиликлар