АсосийJamiyat

Сенатнинг 44-ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

'Сенатнинг 44-ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 24 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Буҳақда Олий мажлис Сенати Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

"Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ҳамда "Ер қаъри тўғрисида"ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар