АсосийJamiyat

Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг янги элчиси билан учрашди

'Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг янги элчиси билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Шадурди Мередовдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

“Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда”, - дея ёзди Саидов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида. 

Вазир элчига мамлакатдаги фаолияти мобайнида муваффақиятлар тилаган.

    Бошқа янгиликлар