Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.
— Маълумки, юртимизда хўжа, бек, саид каби насл-насаблар бор. Улардаги урф-одатларга кўра, хўжалар фақат хўжалар билан, саидлар саидлар билан қариндош бўлишади. Яъни, қиз олиб, қиз беришади. Совчиликка борилганда ҳам биринчи хўжа ёки саидлигини сўрашади. Бошқалар билан қариндош бўлишмайди. Айтишларича, улар Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва салам) саҳобаларининг авлодлари экан... Ахир ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳавонинг авлодларимиз-ку! Саволим шундан иборат: динимизда шундай урф-одатларга қандай қаралади? Саҳобаларда шунақа одат бўлганми?
— Шариатда насл-насаб билан фахрланишдан қайтарилган. Аслида, банда қалбидаги имони, қилаётган солиҳ амали, одоби муҳим. Совчиликда ҳам бу мезон асосий ўринда туриши керак. Ҳадиси шарифда қизнинг дину диёнатига эътибор беришга чақирилган. Шунда оила мустаҳкам бўлади. Сайид фақат сайид билан, хўжа фақат хўжа билан қуда бўлсин, деган гап йўқ.
Унутмайлик, кишининг насл-насаби, бойлиги, обрў-эътибори ёки чиройи бахт келтирмайди. Саодатга элтувчи восита — инсофу диёнат, покиза қалб ва чиройли хулқдир!
28.06.2017, 15:30
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...23.05.2017, 14:45
Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...23.05.2017, 14:41
Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...10.05.2017, 11:54
Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...