АсосийSalomatlik

Узоқ умр кўришнинг 8 шарти

БАДАНТАРБИЯ ҚИЛИНГ!

Эрталаблари 15-20 дақиқа енгил жисмоний машқларни бажаринг. Нонуштадан аввал лимон шарбати қўшилган сув ичинг.

БЕКОР ҚОЛМАНГ

Эрталаб уйқудан уйғонгач, шунчаки телевизор томоша қилиш билан кифояланиб қолманг. Енгил тамаддидан сўнг, албатта сайр қилинг. Кун давомида ўзингиз учун бирор машғулот топинг. Ҳовли-боғни парваришланг, бичиш-тикиш каби.

ПИЁДА ЮРИНГ

Имкон қадар камҳаракатлиликдан сақланинг. Уйдан болалар боғчаси ёки мактабига пиёда боришингиз мумкин. Агар кун бўйи ишда бўлсангиз кечки овқатдан сўнг ярим соатлик сайр ташкиллаштиринг.

КРОССВОРД ИШЛАНГ!

Геронтологлар нафақат жисмоний фаоллик балки ақлни чархловчи машқлар ҳам узоқ умр гарови дейишади. Бўш вақтингиз бўлса, кроссворд ишланг. Фарзандларингиз билан топишмоқли ўйинлар ўйнанг.

ЁҚТИРГАН КАСБИНГИЗДА ИШЛАНГ

Европалик геронтолог – руҳшунос Гэри Кеннеди фикрича, инсон ўзи ёқтирган касбда ишласа, соғлом ва тетик бўлади. Шу билан бирга узоқ умр кўриш имкониятлари ҳам ортади. Чунки бунда завқ ва шавқ билан ишлайсиз.

НОХУШ ЎЙЛАРДАН ЙИРОҚЛАШИНГ

Турмушимизда турли вазиятлар бўлади. Аммо ҳар қайсинисида ҳам иложи борича ҳотиржамликни сақлашга ҳаракат қилинг. Нохуш ўй-фикрлардан узоқлашинг.

Бошқа янгиликлар