Бугун пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида давом этаётган нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири ўз якунига етади, деб хабар бермоқда “Оламспорт”.
Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, исроиллик Борис Гельфанд, украиналик Руслан Пономарев ҳамда 17-жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов иштирок этяпти.
Бугун сўнгги тур учрашувлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бугун аввалига Руслан Пономарев, кейин пешқадам Шахрияр Мамадияров, сўнгги партияда Борис Гельфанд билан хисоб-китоб қилади.
Бугунги сўнгги учрашувлар олдидан Қосимжонов 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Олти очкога эга озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров бугун битта учрашувда дуранг қайд этса ҳам турнир ғолибига айланади.
БУГУНГИ УЧРАШУВЛАР:
Пономарёв – Қосимжонов
Гельфанд – Мамадияров
Гельфанд – Пономарёв
Мамадияров – Қосимжонов
Пономарёв – Мамадияров
Қосимжонов – Гельфанд
ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ ҲОЛАТ:
Шахрияр Мамадияров (Озарбайжон) - 6 очко
Борис Гельфанд (Исроил) - 4,5 очко
РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ (Ўзбекистон) - 4 очко
Руслан Пономарев (Украина) - 3,5 очко
Маълумот учун, Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этади. Ғолиб гроссмейстер 20 минг долларга эга бўлади.





