1

Ла Лига. “Барселона” драматик ўйинда “Валенсия”ни мағлубиятга учратди

СПОРТ 22.10.2016, 21:45
Теглар: Лионель Месси, Футбол, Спорт
Ла Лига. “Барселона” драматик ўйинда “Валенсия”ни мағлубиятга учратди

Испания чемпионати 9-тур марказий ўйинида “Валенсия” ва “Барселона” клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Муросасиз ва курашларга бой кечган баҳсда каталонияликлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ўйинда Лионель Мессси дубль қайд этган бўлса, Луис Суарес битта голга муаллифлик қилди. “Кўршапалаклар” сафида Мунир ва Родриго биттадан гол киритишди.

Қайд этиш керакки, Мессининг сўнгги дақиқада киритган голи “Барселона”га ғалаба ва энг асосийси 3 очко келтирди.

"Валенсия" – "Барселона" 2:3

Голлар: 0:1 – 22 Месси, 1:1 – 52 Мунир, 2:1 – 56 Родриго, 2:2 – 62 Суарес, 2:3 – 90 пенальти Месси.

"Валенсия" – Диего Алвес, Гарай, Гайя (Абденнур, 38), Монтойя (Мунир, 46), Жоау Канселу, Парехо, Суарес, Перес, Нани, Родриго (Санти Мина, 71), Мангаля.

"Барселона" – тер Штеген, Месси, Динь, Умтити, Андре Гомеш (Суарес, 71), Маскерано, Иньеста (Ракитич, 14), Сержи Роберто, Бускетс, Неймар, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Гарай (17), Диего Алвес (23), Бускетс (25), Динь (47), Неймар (51), Суарес (69), Месси (73), Перес (76), Абденнур (90).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
Мессининг қачондан машғулотларга қайтиши маълум бўлди

14.01.2022, 22:06

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси келаси ҳафтада умумий гуруҳ машғулотларига қайтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Қайд этилишича, Месси 15 январь куни "Брест"га қарши ўйинда...
Месси ва унинг 3 нафар жамоадошида коронавирус аниқланди

02.01.2022, 18:42

"ПСЖ" жамоаси бир қатор футболчилари хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.Маълум бўлишича,  Лионель Месси, Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битумазаланинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1