АсосийSport

Ла Лига. “Реал Мадрид” ўз майдонида “Атлетик Бильбао”ни мағлубиятга учратди (Видео)

Испания чемпионати 9-турида “Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида “Атлетик Бильбао” клуби билан ўзаро куч синашди.

Муросасиз ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Қироллик клуби” аъзоларидан Карим Бензема ва Альваро Мората гол киритишди. “Атлетик”дан Сабин Мерино битта жавоб голини киритди.

Очколар сонини 21 тага етказиб олган “Реал” Ла Лигада пешқадамликни сақлаб қолди.

Реал Мадрид – Атлетик 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Бензема, 1:1 – 27 Сабин Мерино, 2:1 – 83 Мората. 
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело, Ковачич, Кроос, Иско (Васкес, 65), Бэйл, Бензема (Мората, 75), Роналду.
Атлетик – Ирайсос, Иньиго Лекуэ, Эчейта, Лапорт, Саборит (Муниаин, 87), Сан Хосе, Микель Рико, Иньяки Уильямс, Эрасо, Рауль Гарсия (Итурраспе, 76), Сабин Мерино (Сусаета, 78).
Огоҳлантиришлар: Эчейта (31), Рауль Гарсия (55), Мората (87), Лапорт (87), Карвахаль (90).

Бошқа янгиликлар