- Ортиқча вазнлимисиз ёки кам вазнли?
- Оч қоласизми ёки гўшт емайсизми?
- Турли витаминлар қабул қиласизми?
- Ширин/тузли/ёғли овқатларни истеъмол қиласизми?
- Мева-сабзавотлардан кам ейсизми?
- Юзингиз ранги соғлом эмасми?
- Жисмоний машқлар билан шуғулланасизми?
- Тоза ҳавода кам бўласизми?
- Қабзиятдан қийналасизми?
- Ҳуснбузар ёки аллергик тошмалар безовта қиладими?
- Сочларингиз кўп тўкилади, ранги хиралашганми?
- Тирноқларингизда чизиқчалар борми?
- Терингиз қуришади ёки ёғланиб, тез яллиғланадими?
- Тана ҳарорати одатдаги (36 С) дан баланд ёки пастми?
- Кўп суюқлиқ (кунига 1,5 литрдан ортиқ) ичасизми?
- Тезда вазн йўқотиб, вазн орттирасизми?
- Қувватсизлик сезасизми?
- 8 соатдан кам ухлайсизми?
Натижа:
2‑3 саволга жавобингиз «ҳа», бўлса, демак, модда алмашинуви нормал ҳолатда. Вазнингизга аҳамиятли бўлинг, яхши овқатланинг.
4‑9 саволга жавобингиз «ҳа», бўлса, таомномангизни кўздан кечиринг. Дармондорилар қабул қилинг, жисмоний машқлар билан шуғулланинг. Вақтида ухлашни ҳам унутманг, тоза ҳаводан нафас олинг.
10 тадан ошиқ саволга «ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, демак, модда алмашинуви бузилган. Терапевт, эндокринолог ва парҳезшунос кўригидан ўтинг.
Мадина тайёрлади