АсосийJamiyat

Чустда фавқулодда ҳолат эълон қилингани йўқ — Бош прокуратура

'Чустда фавқулодда ҳолат эълон қилингани йўқ — Бош прокуратура'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидиек, Наманган вилояти Чуст туманида 90 нафарга яқин бола йод препаратидан заҳарлангани айтилмоқда. Вилоят ССБ мурожаат қилган болалар сони 71 нафар эканини маълум қилди, шунингдек, ССВ 10 нафар болага уйига жавоб берилганини ва вазитя назоратда эканини билдирди

Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

"Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг заҳарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.  Вояга етмаган болалар нимадан заҳарланганлиги ҳали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз. Текшириш жараени назоратга олинган. Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди",- дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар