АсосийJamiyat

10 нафар боланинг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди

'10 нафар боланинг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди'ning rasmi

Куни кеча Наманган вилояти Чуст туманида болалар оммавий равишда касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича қўшимча изоҳ берди.

Унга кўра, Наманган вилоятининг Чуст туманида мактабгача таълим ташкилотидаги болалар билан содир бўлган заҳарланиш ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча керакли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилмоқда.

Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда.

Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди.

Туманда содир бўлган ушбу ҳолат шахсан Соғлиқни сақлаш вазири томонидан қатъий назоратга олинган.

Мазкур ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилади.

    Бошқа янгиликлар