Эрталаб оч қоринга 1 стакан қайнатиб илитилган сувга 1 та ўртача катталикдаги лимон шарбатини аралаштириб, ичинг. Шунда:
- С витамини туфайли мия фаоллашиб, қувватингиз ошади.
- Пектин моддаси ҳисобига очлик ҳиссини унутасиз.
- Майда ажинлар “ёзилиб”, терингиз майин ва кўркам бўлади.
- Ошқозондаги ишқорли баланс мувозанатда бўлади.
- Пешоб ажралишини яхшилайди, организмингиз енгил тозаланади.