Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан:
2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура йўналиши бўйича имтиҳонларни ташкил этиш мақсадида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси;
бу борада фойдаланиладиган тест вариантлари тафсилотлари;
уларни шакллантирувчи фан экспертлари гуруҳи тасдиқланди.
Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унга кўра:
тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари;
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;
республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари;
илмий тадқиқот институтларида
клиник ординатура ва интернатура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
Бунда ҳар бир талабгор учун БҲМнинг ярим баравари миқдоридаги тўлов тегишли тиббий таълим муассасаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган.