- Ёқимли одам бўлинг! Хунук сўзлардан, қўпол ҳаракатлардан ва бошқа хатолардан халос бўлинг. Лаганбардорга айланишга ҳожат йўқ.
- Сизнинг ўрнингизни ҳеч ким босолмасин! Энг муҳим лойиҳалар устида ишланг, сизни бошқалардан ажратиб турадиган ишларни ўрганинг. Қўшимча малака ҳеч кимга зарар қилмайди.
- Хўжайин учун муҳим нарса сиз учун ҳам муҳим. Раҳбарингиз учун муҳим ҳамма нарсани ўзингиз учун ҳам муҳим деб билинг. У билан иш ҳақида суҳбатлашинг, фикрини билинг. Бироқ улар сизники билан бир хил бўлиши шарт эмас.
- Уни хабардор қилиб туринг! Раҳбарингизга гоҳ-гоҳида кўриниб, бўлаётган ишлардан бохабар этинг. Яхшиси қилинган ишлар ҳақида мунтазам равишда ҳисобот тақдим этинг.
- Муаммони раҳбарга етказмай, ҳал қилинг. Бунга эришишнинг энг яхши йўли — иш журнали тутиб, ҳамма ишларингизни ёзиб бориш. Шундан сўнг уларга раҳбарият назари билан баҳо бериш керак.
- Хатоларингиз учун узр сўрашга тайёр туринг. Ҳамма адашади, сиз ҳам истисно эмассиз. Агар шундай бўлган бўлса, узр сўрашга тайёр туринг.
- Ҳурмат қозонинг. Яъни, меҳнат қилинг, офисдаги ғийбатлар ва бекорчи гап сотишларга аралмашманг, холис танқидни қабул қилинг. Агар сиз ўзингизни ҳурмат қилиб, ранжитишларига йўл қўймасангиз, раҳбарият ҳам худди шундай қилади.
- Ўзингизни банд кўрсатиш санъатини эгалланг. Баъзан олдинда бўлиш учун озгина айёрлик ишлатишга ҳам тўғри келади. Алдаманг, шунчаки бошлиққа банд одамлигингизни, доим қандайдир иш билан шуғулланишингизни билдиришингиз керак.
- Тўғри муносабатда бўлинг. Хўжайинга айнан нима кераклигини аниқланг. Унга мослашманг, эшитишни истаган гапини гапирманг. Чақимчилик қилманг.
- Ишни 100% бажаринг. Раҳбар билан ўртангиздаги муносабат иш сифатига таъсир қилмаслигига аҳамият беринг.
- Шахсий ҳаётингизга суқилишига йўл қўйманг! Ишни уйга олиб келманг, атрофдаги одамлардан ишдаги аламингизни олманг.
25.10.2016 10:28