Айни пайтда ҳам ФВВ ходимлари томонидан Сергелидаги ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган.
Айрим ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги фейк хабарлар тарқалмоқда.
“Бу мутлако ҳақиқатга тўғри келмайди. Ёнғин ҳодисаси “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган”, дейилади хабарда.