- Тўғри овқатланинг: каром, сабзи, қизил лавлаги, картошка, ёнғоқ, зайтун меваси тирноқларингизни озиқлантиради.
- Ҳар куни 8 стакан сув ичишни канда қилманг. Организм сувсизланса, тирноқ усти емирилади.
- Ҳар хафта 1-2 кун тирноқларингизни бўёқсиз қолдиринг. Шунда косметик воситалар таъсири бўлмайди.
- Қўлни чайганда, албатта, артиб, қуритинг.
- Хафтада бир марта ярим стакан илиқ сувга яримта лимон шарбатини сиқиб, 2 чой қошиқ денгиз тузини аралаштиринг. 10 дақиқа қўл тирноқларини ванна қилиб турсангиз, синувчанлиги йўқолади.
- Зайтун ёки бошқа ўсимлик ёғини қўл бармоқларига суртиб, тирноқнинг эт билан бирлашган қисмини енгил уқаланг. Қон айланиши яхшиланса, тирноқлар ўсиши меъёрлашади.
- Тирноқ учини ҳимояловчи ҳамда озиқлантирувчи махсус мойлардан фойдаланиб туринг. Ҳафта давомида 1-2 марта тирноқ учига суртиб қўйсангиз кифоя.
26.10.2016 09:54