1

«Эрим ва жазмани азоб беряпти»

СУҒДИЁНА 27.10.2016, 10:30
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
«Эрим ва жазмани азоб беряпти»

─ Тирикчилик ташвишларида эрим билан бирга ўзимни савдога урдим. Ҳаётимиз изига туша бошлаганида хўжайним менга хиёнат қила бошлаганини билдим. Ўзидан анча ёш ва бетарбия аёлни никоҳлаб олибди. Бу ҳам етмагандек, икковлашиб менга руҳий азоб бермоқда. Ўша аёлга қўнғироқ қилиб оиламни тинч қўйишини сўраганимда, эримга мени гиж-гижлаб, уриштирб қўймоқда. Бир куни эрим мени бирга овқатланишга таклиф қилди. Ўтирганимизда ўша аёл қўнғироқ қилиб, ҳақоратлай кетди. Камига эримдан ҳам гап эшитиб олдим. Кейин билсам, икковлари келишиб олиб, буни атайин уюштиришган экан. Уларнинг зулмидан қандай қутилишим мумкин?

Мукаммал, 33 ёш, Самарқанд вилояти

 

Руҳшунос: — Аёл хиёнатдан хабар топганида оиланинг келгуси тақдири унга боғлиқ бўлиб қолади. Барча муносабатларга нуқта қўйиши ёки уларнинг янги босқичига кўтарилишига имкон яратиши мумкин. Агар сиз турмуш ўртоғингизнинг қилган айбини юзига солсангиз ёки доимий равишда хатосини эслатиб турсангиз, вазият асло юмшамайди. Жангда ғолиблар бўлмайди, ҳар икки тараф ҳам талофатга учрайди. Аёл ўзига ишончи сусайган пайтлардагина ҳақоратлашларига, устидан кулишларига йўл қўйиб беради. Бундай ҳолатда ўзини хурмат қилишга ва қадрини сақлашга қодир бўлмай қолади. Шунда атрофдагилар ҳам бундай ўткинчи ҳолатингиздан фойдаланишади. Ўзингизга ишонишни, қадрлашни ўрганинг, шундагина атрофдагилар ҳам муносабатини ўзгартиради.

Марям Ихтиёрова: — Қўлига озгина пул тушган эркак босар-тусарини билмай қолишини кўп кузатганман. Эрингиз сизга нисбатан пасткашлик қилибди, иродани қўлга олиб, аёллик ғурурингизни, иззат-нафсингизни юқори қўйишни ўрганинг. Шу алпозда “ит хурар, карвон ўтар” мақоли ёдимга тушди. Уларнинг гап-сўзига эътибор бермасликни ўрганинг. Албатта, бу осон кечмайди, бироқ сиз бунинг уддасидан чиқолсангиз, келажакда фаровон оиланинг бекасига айланасиз. Бу ҳам Оллоҳ томонидан берилган бир синов. Сабр қилсангиз, мукофоти ҳам вақти-соати билан берилади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1