Йога ҳомиладорларнинг тонусини ва ўзига бўлган ишончини оширади ва туғруқни осонлаштиради.
- Болишга ўтириб, оёқларни чалиштиринг. Қўл бармоқларни ҳам бирлаштириб, қўлни юқорига кўтаринг. Бўйинни имкон қадар эркин қўйиб, бошни қорин томон эгинг. Нафас олинг, нафас чиқариш билан бирга қўлларни ҳам туширинг. Қўллар ва оёқларнинг ҳолатини ўзгартириб, машқни яна такрорланг.
- Бошингизни болишга қўйинг. Оёқ кафтини бирлаштириб, ўзингизга томон тортинг. Аммо тизза ердан кўтарилмасин. Ўзингизни бўш қўйинг ва 5 дақиқа шу ҳолатда ором олинг.
- Деворга яқинроқ ўтиринг. Товонларни бирлаштириб, ўзингизга тортинг. Тиззалар билан ерга тегишга ҳаракат қилинг. 1 дақиқадан сўнг ўзингизни бўш қўйсангиз бўлади.
- Ердан баланд юзага ўтириб, товонларни суратдагидек жойлаштиринг. Тиззаларни очиб, орқа томондан қўлларингизни бирлаштиришга ҳаракат қилинг. Ўнг қўл чапининг устида бўлиши лозим. Шу ҳолатда бироз енгил нафас олиб, қўллар ўрнини алмаштиринг.
- Болишни девор яқинига қўйиб, устига ётинг ва оёқларни аста юқорига кўтаринг. Кўзларни юмиб, аста нафас олинг. Бир неча дақиқа шундай ётгач, дастлабки ҳолатга қайтинг. Сўнг ёнбошлаб яна бир дақиқа енгил нафас олинг.
Ерга кўрпача ёзиб ётинг ва бошингизга ёстиқ, тизза тагига эса болиш қўйинг. 5-10 дақиқа кўзларингизни юмиб, ўзингизни бўш қўйинг. Сўнг тиззаларни букиб, ёнбошланг. Бир дақиқадан сўнг аста ўтиринг.