АсосийSalomatlik

Сочларингизни соғломлаштириш учун 6 тавсия

1. Агар шампунга Е витаминидан солсангиз, сочларингизнинг тўкилиши ва синиши тўхтайди.

2. Витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам сочларингиз саломатлигини таъминлайди.

3. А витамини иммунетитетни ошириш ҳисобига соч тўкилиши, қазғоққа қарши курашиб, уларга жило бағишлайди. Кунига 1,0 мг. А витамини қабул қилишингиз керак. Жигар, сариёғ, тухум сариғи, қаймоқ ва сут таркибида бор.

4. В2 витамини сочларингизга соғлом кўриниши бағишлайди. Агар организмда унинг танқислиги кузатилса, сочларингиз тез ёғланиб, учлари қуруқлашади. Сут маҳсулотлари, тухум, нон, гўшт ва жигар таркибида мавжуд бўлган ушбу витаминни кунига 2 мг. қабул қилинг.

5. В3 витамини эса сочлар ранггига жавоб беради. Унинг етишмаслиги сочларингизнинг секин ўсиши ва тез оқаришига сабаб бўлади. Кунига 50-100 мг. қабул қилиш керак. Ер ёнғоқ, балиқ, жигар ва мол гўшти таркибида сероб.

6. Сочларингизда қазғоқ кўпайган бўлса, демак, В6 витаминига эҳтиёж сезаяпсиз. Банан, ёнғоқ, картошка, карам, товуқ ва балиқ гўшти, жигар, тухум, сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Бошқа янгиликлар