АсосийDunyo

Исроил Ғазода беморларни эвакуация қилаётган тез ёрдам машиналарига ҳужум қилди, қурбонлар бор

'Исроил Ғазода беморларни эвакуация қилаётган тез ёрдам машиналарига ҳужум қилди, қурбонлар бор'ning rasmi

Исроил армияси блокада остидаги Ғазо секторида минглаб беморлар ва тинч аҳоли жойлашган Шифа касалхонаси мажмуасининг кириш қисмига ҳужум қилди.

Олинган маълумотларга кўра, Исроил армиясининг Шифа касалхонаси мажмуасининг кириш қисмини ўққа тутиши натижасида ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлган, 26 киши яраланган.

Исроилнинг шифохона эшигига уюштирган ҳужуми ярадорларни даволаш учун Мисрга олиб кетаётган тез ёрдам машиналари карвонининг йўлга чиқиш арафасида содир бўлган. Ҳужум ярадорларни олиб кетаётган тез ёрдам машиналарига жиддий зарар етказган.

ЖССТ бош директори Ғазода тез ёрдам машиналарига қилинган ҳужумдан "ҳайратда" эканини айтди. Бу ҳақда у Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

“Ғазодаги Ал-Шифа касалхонаси яқинида беморларни эвакуация қилаётган тез ёрдам машиналарига қилинган ҳужумлар ҳақидаги хабарлардан бутунлай ҳайратда қолдим. Бу ўлим, жароҳатлар ва ҳалокатга олиб келди. Биз такрор айтамиз: беморлар, тиббиёт ходимлари, тиббий муассасалар ва тез ёрдам машиналари ҳар доим ҳимояланган бўлиши керак. Ҳар доим. Энди ўт очишни тўхтатинг”, — дейди ЖССТ раҳбари. 

 

    Бошқа янгиликлар