АсосийJamiyat

Фарғонадаги ЙТҲда болалар вафот этгани ва ўлганлар сони кўп эканлиги рад этилди

'Фарғонадаги ЙТҲда болалар вафот этгани ва ўлганлар сони кўп эканлиги рад этилди'ning rasmi

Аввалроқ, Фарғонада сабзи ковлаш учун кетаётган мактаб ўқувчилари ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолатга Бош прокуратура матбуот хизматидан изоҳ олинганди. 

Ушбу автоҳалокат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати қуйидаги маълумотларни хабар қилди.

Унга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” автомашинаси йўловчилари 1987 й.т. М.Д ва 1988 й.т. Г.Қ. (аёл)лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида яна 2 нафар вояга етмаган қизлар, 1 нафар аёл ва ҳайдовчи, жами 4 нафар шахслар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Sh.E.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Ижтимоий тармоқларда вафот этганлар сони кўпроқ бўлгани ва болалар ҳам вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Фарғона вилояти ИИБ матбуот котиби ЙТҲда болалар вафот этганини рад қилди.

    Бошқа янгиликлар