Фарғонада сабзи ковлаш учун кетаётган мактаб ўқувчилари ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди

ЖАМИЯТ 21.11.2023, 13:40
Фарғонада сабзи ковлаш учун кетаётган мактаб ўқувчилари ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманининг бир гуруҳ мактаб ўқувчилари Олтиариқ туманига сабзи ковлаш учун кетаётган вақтида автоҳалокатга учрагани, оқибатда 6 нафар бола ҳалок бўлгани, 4 нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқалди. 

Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш учун Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. 

Маълум қилинишича, Учкўприк туманида 21 ноябрь куни, соат 08:20 ларда, Учкўприк тумани, Мехнатобод МФЙ, ҳудудида, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Сирдарё вилояти, Ховос туманида яшовчи Э.Ш “Isuzi” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Учкўприк туманида яшовчи М.Б бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Натижада, “Damas” йўловчилари Бувайда туманида яшовчи Д.М ва Қ.Г тан жароҳати олишиб, воқеа жойида вафот этишган. 

Шунингдек “Damas” йўловчилари вояга етмаган 10-синф ўқувчилари Ш.М, Ё.Н ҳамда 1988 йилда туғилган А.Длар ва “Damas” хайдовчиси Б.М тан жароҳати олишиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Туман ИИБ ТБ томонидан Э.Шга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 266-м. 3-қ. “а” банди билан 302211/2023-405-сонли жиноят иши қўзғатилган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1