АсосийDunyo

Қозоғистонда танасини сотиб пул ишлаб юрган ўзбекистонлик аёллар ушланди

'Қозоғистонда танасини сотиб пул ишлаб юрган ўзбекистонлик аёллар ушланди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида танасини сотиб пул ишлаётган Ўзбекистон ва қирғизистонлик аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Полиция департаменти ахборот хизмати хабар берди

Хабарда айтилишича, Олмаота шаҳрида ўтказилган тезкор профилактика тадбири доирасида шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида 11 нафар аёлнинг фоҳишалик қилаётгани аниқланган.  Текширувлар натижасида уларнинг тўрт нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.

“Улар 1997, 2000 ва 2003 йилларда туғилган. Ҳуқуқбузарлар Қозоғистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасига асосан Олатов тумани ички ишлар бўлимига олиб кетилди”, дейилади хабарда. 

Меҳмонхонада қўлга олинган яна олти нафар аёл мамлакат Жиноят кодексининг 449-моддаси (жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тамойилларини бузиш) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, мажмуа эгаси Жиноят кодексининг 450-моддаси (мансабни суиистеъмол қилиш) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган.

    Бошқа янгиликлар