АсосийDunyo

“Биз Арманистонга янгиланган 5-тинчлик шартномасини тақдим этдик, аммо улар икки ойдан бери жавоб беришмади” — Ҳикмет Ҳажиев

'“Биз Арманистонга янгиланган 5-тинчлик шартномасини тақдим этдик, аммо улар икки ойдан бери жавоб беришмади” — Ҳикмет Ҳажиев'ning rasmi

Озарбойжон Арманистонга янгиланган 5-тинчлик шартномасини таклиф қилди. Бу ҳақда Озарбойжон Президентининг ёрдамчиси Ҳикмет Ҳажиев маълум қилди.

“Ўйлаймизки, бу икки давлат ўртасидаги қарама-қаршилик ва душманликни тугатиш ва Озарбойжон Арманистонга тақдим этган 5 тамойилга асосланган барқарор тинчлик ўрнатиш учун тарихий имкониятдир”, дейилади Ҳикмат Ҳажиев баёнотида.

Шунингдек, Илҳом Алиевнинг ёрдамчиси Европа Кенгаши Озарбойжонни танқид қилганини қоралади.

”Йиллар давомида Грузия, Молдова ва Украина ҳудудидаги сепаратистик тузилмаларга бир хил, Озарбойжонга эса бошқача ёндашув мавжуд.

Биз аъзо давлатлар, жумладан, Францияни Озарбойжон ҳудудидаги сепаратизмни қўллаб-қувватламаслик, минтақамизда арман реваншизми ёки геосиёсий ўйинларини рағбатлантирмаслик ҳақида доимий равишда огоҳлантириб келганмиз. Афсуски, бу ҳақиқат.

Биз адолат, бир-биримизнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олиш, барча ҳудудий даъволарни тўхтатишга асосланган янги минтақавий хавфсизлик архитектурасини қурмоқчимиз”, дейилади баёнотда.

 

    Бошқа янгиликлар