АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқда шахсларнинг фотосурати ва овозини сохталаштирганлар ва қўрқитиб пул талаб қилганларга жазо кучайтирилади

'Ижтимоий тармоқда шахсларнинг фотосурати ва овозини сохталаштирганлар ва қўрқитиб пул талаб қилганларга жазо кучайтирилади'ning rasmi

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Таъкидланганишича, мобил қурилмалар ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларга зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб шахслардан пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, махсус дастурлар ёрдамида шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини сохталаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Шу боис, Жиноят кодексидаги (165-модда) товламачилик тушунчасига ўзгартириш киритилиб, шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бошқа янгиликлар