АсосийJamiyat

Президент мактабларга кириш имтиҳонлари интернет орқали жонли эфирга узатилади

'Президент мактабларга кириш имтиҳонлари интернет орқали жонли эфирга узатилади'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, "Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидаги жараёнларни интернет орқали жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

  • фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимояси (ёпиқ илмий ишлар бундан мустасно);

 

  • ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг, (шу жумладан, “Темурбеклар мактаблари” ҳарбий-академик лицейларининг) тест синовлари ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;

 

  • ОТМлар базасидаги ҳарбий таълим факультетларига (ҳарбий кафедра) қабул қилишдаги саралаш танловларининг қуйидаги босқичлари:

 

  • ️умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

 

  • ️чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.

 

    Бошқа янгиликлар