АсосийDunyo

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи Мосулда болаларни худкушга айлантирмоқда

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи Мосулнинг шарқий кварталидаги Ироқ ҳарбийларига нисбатан теракт уюштириш мақсадида, ёш болаларни портлатиш учун тайёрлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Жангарилар ёш худкуш-террорчиларни Мосулнинг шарқидаги иккинчи даражали кўчалардаги уйларга жойлаштирган. Уларнинг асосий мақсади ҳарбийлар уйларни текшираётганда болаларни портлатиб юборишдир.

Ироқ ҳарбийлари жангариларга қарши Мосулнинг шарқий қисмидаги кварталларда жанг бошлаган, шу сабабли жангарилар айнан шу ҳудудларда болаларни портлатишни режалаштирган.

Бошқа янгиликлар