1

Цистит олдини олиш учун 5 тавсия

САЛОМАТЛИК 07.11.2016, 12:01
Теглар: Саломатлик, Аёл
Цистит олдини олиш учун 5 тавсия

Бу ёқимсиз хасталикни қандай бартараф этиш борасида акушер-гинеколог Фазилат Тошбаева маълумот беради...

Нега айнан биз?
Цистит кўпроқ аёлларда учрайди. Бунинг сабаби анатомик ўзига хосликда, яъни жинсий аъзоларнинг пешоб чиқариш каналига яқин жойлашганида. У ерда ўрнашадиган касаллик чақирувчи микроорганизмлар пешоб пуфагига жуда осон туша олади.

Аломатлари
•  Қориннинг пастки қисми ёки белнинг пастки қисмида бирдан оғриқ туриши;
•  Пешоб чиқариш вақтида санчиқ ва ачишиш;
•  Тез-тез ва оғриқли пешоб чиқариш;
•  Пешоб рангининг хиралиги.

Инфекция пешоб пуфагига турли йўллар билан тушиши мумкин:
•  Тос аъзолари (бачадон, қин)дан;
•  Пешоб чиқариш каналидан;
•  Буйраклардан.

Даволаш
Циститни даволаш узоқ вақт талаб қилади. Биринчидан, пешоб таҳлилидан сўнг микробларга қарши терапия тавсия этилади. Иккинчидан, физиотерапия муолажаларини олиш лозим бўлади. Лазер жуда самарали таъсир кўрсатади. Чунки пешоб пуфаги шиллиқ қаватига ўзини тиклашида ёрдам беради. Учинчидан, кўпинча пешоб пуфагига гиалурон кислотаси киритиш яхши натижа беради. У пешоб пуфаги шиллиқ қавати қоплаб, яллиғланишнинг тарқалишига тўсқинлик қилади ва ҳимоялайди.

Олдини олиш учун 5 тавсия
1. Совуқ жойда ўтириш мумкин эмас. Об-ҳавога мос кийининг.
2. Аччиқ, маринадланган, дудланган, қовурилган маҳсулотлар ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ярамайди.
3. Кўпроқ суюқлик ичинг. Пешоб пуфаги яхши “ишлаши” учун кунига 2 литр сув ичинг.
4. Узоқ вақт ўтирманг. Агар ўтириб ишлашга мажбур бўлсангиз, ҳар 30 дақиқада ўрнингиздан туриб, бироз машқ қилинг.
5. Пешобни узоқ муддат мажбуран тутиб туриш мумкин эмас. Шунингдек, циститнинг олдини олиш учун ич қотишига ҳам йўл қўйманг.

Муҳим!
Циститни албатта шифокор билан бирга даволаш керак. Тўлиқ даволанилмаган цистит буйраклар хасталикларига сабаб бўлади.

Пешоб пуфагини мустаҳкамлаш учун машқлар
1. Полга ўтириб, тиззаларни букинг ва уларни қўлларингиз билан ушлаб, гавдангизни орқага-олдинги тарзида бир ётиб, бир туриб машқ қилинг.
2. Тиззалаб ўтиринг. Қўлларингизни бошингизнинг орқа қисмига қўйиб, аввал оёқларингизга нисбатан ўнг томонга, кейин чап томонга галма-галдан ўтиринг. Елкангизни тўғри тутишга ҳаракат қилинг.
3. Ёнбошлаб ётинг. Қўлларингиз танангизнинг икки четида турсин. Энди тиззаларингизни букиб, кўкрак томонга кўтаринг. Сўнг яна тўғри ётиб, яна машқни такрорланг.
4. Чалқанчасига ётганча қўлларингизни тўғри қўйинг. Энди танангизнинг тос соҳасини кўтаринг ва шу ҳолда бироз туринг. Сўнг учгача санаб, секин аввалги ҳолатингизга қайтинг.

Гиёҳлар ёрдамида даволаймиз!
•  1 ош қошиқдан қайин, арчагул, маккажўхори попугини аралаштиринг. Бу аралашмадан 1 ош қошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сув қуйинг ва қопқоғини ёпиб, 2 соат дам беринг. Сўнг сузгичдан ўтказиб, кунига 4 марта овқатланишдан олдин ¼ стакандан ичинг.
•  2 ош қошиқ календула, 1 ош қошиқдан мойчечак ва қизилпойча (зверобой)ни аралаштиринг. Аралашмадан 2 ош қошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сув қуйиб, қайнаш даражасига етказинг. Кейин оловдан олиб, илиқ ҳолга келгунча қолдиринг. Кунига 4-5 марта ½ стакандан истеъмол қилинг.

Шарҳлар

Меҳмон 25.09.2020, 10:28
Sistit romashka bilan ketadimi
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1